Қўшни давлатлар Украинага тинчликпарвар кучларни юбормаслиги керак
Польша Мудофаа вазири қўшни давлатлар Украинага тинчликпарвар кучларни юбормаслиги кераклигини, шунингдек, Польша ҳам бундай қилмаслигини маълум қилди.
Владислав Косиняк-Камиш бу фикрни Financial Times нашрига берган интервюсида маълум қилди.
«Тинчлик режаси ишлаб чиқилганидан кейин, биз уни муҳокама қиламиз. Аммо чегарадош мамлакатлари ўз қўшинлари билан Украинада ҳеч қандай тарзда иштирок этмаслиги керак. Менимча, NATO’га аъзо давлатлар орасида юкни қайта тақсимлаш ва диверсификация қилиш зарур», – дея аниқлик киритди Полша Мудофаа вазири.
Шу билан бирга, Камиш АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг NATO давлатларини мудофаа учун ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизини сарфлаш талабини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Маълумот учун, Польша жорий йилда мудофаа учун ялпи ички маҳсулотнинг 4,7%ини сарфлаши режалаштирилган, бу NATO’даги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.