Ғазода ҳалок бўлганлар сони расмий маълумотлардан 40 фоизга кўп
The Lancet тиббий журналида чоп этилган сўнгги тадқиқотга кўра, Исроилнинг Ғазодаги қирғинида ҳалок бўлганлар сони Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган расмий рақамлардан 40% кўп бўлиши мумкин.
Вазирлик маълумотлари, онлайн сўровлар ва ижтимоий тармоқлардаги некрологик (таъзиянома) постларига асосланган тадқиқотда айтилишича уруш бошланганидан то тўққизинчи ойгача бўлган ҳақиқий қурбонлар сони 55,298 дан 78,525 гача эканлигини тахмин қилинмоқда.