AZAL самолётининг «қора қути»лари Қозоғистонга олиб келинди
Бразилиядан келтирилган «қора қути»лар авиаҳалокат бўйича якуний хулоса чиқариш учун комиссияга топширилди, деб хабар берди Қозоғистон бош прокуратураси.
Шу билан бирга, Қозоғистон тергов доирасида Россия ва Озарбайжонга халқаро ҳамкорлик асосида расмий сўровлар юборгани маълум қилинди.