Жўқорғи Кенгес раиси маданият ва санъат фидокори дея эътироф этилди

Жўқорғи Кенгес раиси маданият ва санъат фидокори дея эътироф этилди

22 январ куни Қорақалпоғистонда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Президентнинг 2024 йил 20-21 август кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида белгилаб берилган топшириқларига кўра, 2025 йилнинг апрель-май ойларида Нукус шаҳридаги «Оқ қуш» мажмуаси ва Тахтакўпир туманида «Кўчманчи халқлар» халқаро фестивалини ўтказиш ҳамда 2026 йилда «Айқулаш» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамблининг 70 йиллик юбилейини ўтказиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаевга «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишонини топширди.

Маълумот учун, 22-23-январ кунлари Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков хизмат сафари билан Қорақалпоғистон Республикасида бўлади.

Ташриф давомида:

Маданият вазирлигининг 2024-йил якунларига бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши;
Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган соҳа вакилларининг бир гуруҳига «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишонини тантанали топшириш маросими;
«Вазир ва ёшлар» лойиҳаси доирасида 200 нафарга яқин қорақалпоғистонлик ёшлар билан учрашув ўтказади;
Қорақалпоғистон Республикасидаги маданият ва санъат соҳасига доир амалга оширилган ишларни кенг тарғиб қилиш мақсадида ОАВ учун ташкил этилган пресс-турда иштирок этиши режалаштирилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: