О-о, кеча шарманда бўлди!…
Роса, шарманда бўлди. Балки, бу шармандалик бизнинг фойдамизгандир. Чунки, Абдуқодир Ҳусанов ҳали «Ман Сити» таркибида майдонга тушганича йўқ. Агар у майдонга тушса-ю, жамоа биттаям тўп ўтказмай қўйса ана унда зўр бўлади. Ана, Абдуқодир келди-ю, «Ман Сити»ни бошига офтоб чиқди, деймиз. Ҳар қалай бир марта бўлса ҳам бизни ғурурланишга ҳаққимиз бор, футболда. Тўғрими?
Кеча эса, 50-дақида Грилиш ва 53-дақиқада Ҳоландни голлари ҳисобига «Ман Сити» Европа чемпионлар лигаси доирасида «ПСЖ»ни 2:0 га ортда қолдираётган эди. Аммо шундан кейин парижликларни жаҳиллари чиқдими ё оч қолганликларини сезиб қолишдими, ҳар қалай қаторасига 4 та гол уриб ташлади. Ва 4:2 ҳисобида «Ман Сити»ни тиз чўктирди. Энди «Ман Сити»нинг сўнг тур олдидан кейинги босқичга ўтиши «пишди». У ҳозир 25- чи ўринда.