Бойкот самараси: Starbucks ходимларини қисқартирмоқда
Starbucks, Америка қаҳва гиганти, яқин вақтларда номаълум миқдордаги корпоратив иш ўринларини қисқартириш режасини эълон қилди. Бу қарор сотувлар пасайиши ва компанияни қайта қуриш зарурати туфайли қабул қилинди.
Starbucks сўнгги пайтларда бойкотларга дуч келди. Исроил-Ғазо можароси чоғида компанияга нисбатан танқидлар авж олган, айниқса, мусулмон давлатларидаги истеъмолчилар ўртасида бу яққол сезилган. Starbucks бошланғич баёнотларида Исроилни қўллаб-қувватлаганига ишора қилингани бойкот ҳаракатларини кучайтирган. Аммо, компания кейинчалик ўз баёнотларини қайтариб, геноцидни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди.
Бойкот фонида маҳаллий маҳсулотларга қизиқиш ошиб бормоқда. Туркиянинг алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчиси Сола Турка 2024 йилда савдо ҳажмини ўн бараварга оширишга муваффақ бўлди. Бу ўсиш Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларидан кейин америкалик ва ғарб компанияларига нисбатан оммавий бойкот оқибатида юз берди.
Starbucks компанияси олдида икки асосий муаммо турибди: сотув ҳажмини қайта тиклаш ва бойкотларнинг салбий таъсирини камайтириш.