Милош Вучевич истеъфога чиқишини эълон қилди
Сербия бош вазири Милош Вучевич истеъфога чиқади. У 2024 йилнинг кузидан бери давом этиб келаётган норозилик намойишлари туфайли шундай қарор қабул қилди.
Навбатдан ташқари матбуот анжуманида Вучевич ўз мандати давомида амалга оширилган барча ишлардан, хусусан, мамлакат иқтисодий тараққиёти соҳасида эришилган натижалардан ғурурланишини таъкидлаган. «Нови-Саддаги улкан фожиа соя солди ва шундан буён Сербия ушбу ҳалокатга боғланиб қолгандек», — дейди Вучевич.
Вучевичнинг сўзларига кўра, жамиятда юзага келган бўлиниш чегара сабаб бошланган, Нови-Сад вокзалидаги воқеадан эса «сиёсий жиноятда» фойдаланилган. Вучевичнинг маълум қилишича, Нови-Сад мэри Милан Дурич ҳам бугун истеъфога чиқади.
Вучевич 2024 йил майда Сербия бош вазири этиб тайинланган эди, бунга қадар бош вазир ўринбосари, мудофаа вазири ва Нови-Сад мэри лавозимларида фаолият юритган.