Украина аҳоли пунктларини қўлдан бой бермоқда
Россия ҳарбий кучлари Украинанинг Донетцк вилоятидаги бир қатор аҳоли пунктлари яқинида олдинга силжиди.
DeepState мониторинг лойиҳасининг хабарига кўра, россияликлар Новоандреэвка, Нововасилевка, Дачноэ, Разлив, Янтарноэ ва Андреэвка ҳудудларида илгарилаганлар.
«Душманнинг Часов Яр атрофидаги ҳаракатлари аниқланмоқда,» – деб таъкидлашди таҳлилчилар.