Украина «муқаррар равишда» бўлиниб кетади
Руминия президентлигига ўта ўнг номзод Украина «муқаррар равишда» бўлиниб кетишини айтди.
Руминия президентлигига номзод, ўта ўнг сиёсатчи Келин Жоржеску Украинани «сунъий давлат» деб атади ва уни қўшни давлатлар «муқаррар равишда» ўзаро бўлиб олишини маълум қилди. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
«Дунё ўзгармоқда. Чегаралар ҳам ўзгаради. Бундан ташқари, агар чегаралар ўзгарса, биз қаерда бўламиз? Бизда Шимолий Буковина бор – манфаатимиз. Бизда Буджак бор, Шимолий Марамаруш бор, тўғрими? Собиқ… нима эди… Закарпате! Яна венгерлар бор… Поляклар билан қоладиган Лвов ва Кичик Россия…» – деди сиёсатчи журналист Ион Криста билан мунозара пайтида.
Жоржескунинг таъкидлашича, Украинанинг бўлиниши «муқаррар»: «Юз фоиз шундай бўлади. Ахир, уларнинг бошқа йўли йўқ! Бунга олиб борадиган йўл муқаррар. Украина – сунъий давлат. Бу Украина Совет Социалистик Республикаси!» – дея таъкидлади Жоржеску.
Аввалроқ, Жоржеску ғалаба қозонган тақдирда Руминия орқали Украина донини экспорт қилишни давом эттиришни ва Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни тақиқлашини маълум қилган эди.
Май ойида бўлиб ўтадиган такрорий президентлик сайловлари арафасида Жоржеску Руминия раҳбари лавозимига энг оммабоп номзод бўлиб қолмоқда.