Исроил Сурия тепаликларида ўз базаларини қурмоқда

Исроил Сурия тепаликларида ўз базаларини қурмоқда

Исроил Суриядаги Голан тепаликлари буфер зонасида базалар қурмоқда, деб ёзади Американинг «Вашингтон Пост» газетаси сунъий йўлдош тасвирлари ва экспертга таяниб.

Исроил армияси аввалроқ Сурия билан чегарани кесиб ўтиб, Голаннинг Суриядаги қисмида жойлашган Қунайтра вилояти аҳоли пунктларининг бир қисми бўлган Голан тепаликларида буфер зонани эгаллаб олган эди. Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяху 2024 йил декабрь ойида Голан тепаликлари абадий Исроилнинг «ажралмас қисми» бўлиб қолишини айтган.

«Сунъий йўлдошдан олинган суратлар девор билан ўралган Исроил базасида олтидан ортиқ иншоот ва транспорт воситаларини, шунингдек жанубда беш миля (тахминан саккиз километр – таҳр.) деярли бир хил объектни кўрсатмоқда. Икки базани янги тупроқ йўллар туташтиради. 1967 йилда араб қўшнилари билан урушда Исроил томонидан босиб олинган Голан тепаликларидаги ҳудудга бир неча миль жанубда, тозаланган ер участкаси, мутахассисларнинг фикрига кўра, учинчи базанинг бошланишини кўрсатади”, — дея ёзади нашр.

Газетанинг маҳаллий расмийларга таяниб хабар беришича, баъзи ҳудудларда Исроил қўшинлари буфер зонадан ташқарига чиқиб кетган.
Нашрнинг маҳаллий аҳолига таяниб ёзишича, Исроил аскарлари Сурия ҳудудига кирганидан бери улар назорат-ўтказиш пунктлари ўрнатган, йўлларни тўсиб қўйган, маҳаллий уйларга бостириб кирган, аҳолини қувиб чиқарган ва қарши чиққанларга қарата ўқ узган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: