АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тиклади — Reuters
Бундан аввал Трамп маъмурияти Киев бўйича сиёсатини қайта кўриб чиқаётгани учун қурол етказиб бериш вақтинча тўхтатилганди.
Агентлик маълумотига кўра, Оқ уй аввалги фикридан қайтиб, Украинага ёрдамни тўлиқ тўхтатмасликка қарор қилган.
Аммо Reuters манбасига кўра, Вашингтонда ҳали ҳам баҳс бор – Украинага қурол беришни қай даражада давом эттириш кераклиги ҳақида бир қарорга келинмаган.