АҚШ ташқи ёрдами қаерларга кетарди?
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти USAID инсонпарварлик ёрдами агентлигини Давлат департаментига қўшиб юборишга уринаётгани сабабли, дунёнинг энг камбағал мамлакатларига келгусида кўрсатиладиган молиявий ёрдам хавф остида қолмоқда.
Конгресс тадқиқот хизматининг 2022-йилги ҳисоботига кўра, илгари маблағлар қуйидагича тақсимланган:
- 25 фоизи инсонпарварлик ёрдами дастурларига, жумладан, инқироздан жабр кўрган одамлар учун озиқ-овқат, дори-дармон ва бошпана таъминлашга йўналтирилган
- 21 фоизи глобал соғлиқни сақлаш ташаббусларига сарфланган
- 18 фоизи иқтисодий ва сиёсий ривожланишни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган
- Маблағларнинг 18 фоизи қабул қилувчи мамлакатларда полицияни кучайтириш орқали тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган
- 18 фоизи бошқарув, таълим ва ижтимоий хизматлар учун ажратилган