Африкада аёллар тириклай ёқиб юборилди
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2025/02/izobrajenie_2025-02-07_041105669.jpg)
Конго Демократик Республикасида қамоқдан қочган жиноятчилар 160 дан ортиқ аёлга зўравонлик қилиб, уларни тириклай ёқиб юборди.
Маҳбусларнинг оммавий қочиши Мунцензе қамоқхонасида содир бўлди. Бу воқеа М23 исёнчи жангарилари Гома шаҳрини эгаллашни бошлаганидан кейин юзага келди. Қамоқхонада сақланган аёллар оммавий зўравонлик қурбонига айланишди.
БМТнинг маълум қилишича, тахминан 165-167 нафар аёлга жинсий зўравонлик қилинган. Кейин жиноятчилар бинога ўт қўйишган, натижада аёлларнинг аксарияти ҳалок бўлган.
Конго Демократик Республикаси шарқидаги Гома шаҳрининг исёнчилар томонидан босиб олиниши гуманитар фалокатга олиб келди. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, тўқнашувлар оқибатида камида 2900 киши ҳалок бўлган.
БМТ экспертлари бу қирғинлар учун М23 гуруҳини айбламоқда. Ушбу гуруҳ ўзини Конго Демократик Республикасида яшовчи халқлардан бирининг тенг ҳуқуқлари учун курашаётган ҳаракат сифатида тақдим этади. Руанда томонидан қўллаб-қувватланаётган М23 гуруҳи замонавий технологиялар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ноёб ресурсларга бой ҳудудларни босиб олиш учун курашмоқда.