Машина сотиб олиш янада осонлашади, фақат маҳаллий автомобилларни
Президент раислигидаги йиғилишда кўплаб автосалонлар автомобиль хариди учун пул тўлиқ тўланса чегирма бераётгани таъкидланди.
Лекин амалдаги қоидаларга кўра, кредитга бериладиган автомашина учун бу чегирмани банклар қабул қилмайди. Ваҳоланки, банкларга рухсат берилса, кредит ставкаси 4%га арзонлашади.
Бу чекловни маҳаллий автомашиналар учун бекор қилиш муҳимлиги қайд этилди.