Сурия Мудофаа вазирлигида тузилма ўзгармоқда

Сурия Мудофаа вазирлигида тузилма ўзгармоқда

Сурия Мудофаа вазирлигида янги ҳарбий тузилма шакллантирилиши доирасида лавозимлар ва ҳарбий бўлинмалар қайта тақсимланмоқда. Бу ҳақда Al Jazeera манбалари хабар бермоқда.

 

Янги тайинловларга кўра:

– Генерал Анад Ал-Дервиш Мудофаа вазирлигининг маъмурий ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

– Генерал Муҳаммад Мансур кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

– Ҳама, Ҳомс, Дараа, Палмира, Дамашқ ва Идлиб шаҳарларида янги ҳарбий бўлинмалар тузилди.

– Хайсам Ал-Али Хомс дивизияси қўмондони, Бунян Аҳмад Ал-Ҳаририй эса Дараа бўлинмаси қўмондони лавозимига тайинланди.

– Абу Ал-Қосим Байт Жин Сурия ҳаво кучлари раҳбари бўлди.

 

Манбаларга кўра, Сурия ҳаво кучлари тўлиқ қайта ташкил этилган. Шунингдек, қурол-яроғ, кадрлар ва мулкларни инвентаризация қилиш бўйича махсус қўмита фракцияларни тугатиш жараёнини якунлаш босқичида турибди.

 

Суриядаги бу ўзгаришлар мамлакатдаги ҳарбий-сиёсий вазиятни барқарорлаштиришга қаратилгани айтилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: