Канадада 50 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Канадада 50 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Канадада 50 автомашинанинг тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди. Бу ҳақда CBC хабар бермоқда.

 

«Жума куни соат 09:00 атрофида (Тошкент вақти билан 17:00) содир бўлган автоҳалокат «яқин келажак учун» 11-магистрал участкаларининг ёпилишига олиб келди», — дейилади нашр хабарида.

 

ОАВнинг қўшимча қилишича, хизматлар автомобиль йўлини очиш ишларини давом эттирмоқда.

Жабрланганлар касалхонага ётқизилган, машиналари ёнида қолганлар учун исиниш маркази ташкил этилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: