9 февраль куни Эквадорда парламент ва президентлик сайловлари бўлиб ўтади
Давлат раҳбаридан ташқари, мамлакат фуқаролари Миллий ассамблеяга (парламентга) 151 нафар депутатни сайлашлари керак бўлади.
Эквадордаги сўнгги президентлик сайловларига икки йилдан камроқ вақт ўтди. Ўшанда ўша пайтдаги давлат раҳбари Гилермо Лассо парламентни тарқатиб юбориш мақсадида муддатидан олдин овоз беришни чақирди.
Ўша сайлов ғолиби, мамлакатнинг энг бой тадбиркорларидан бирининг ўғли 37 ёшли Даниел Нобоа яна ўз номзодини илгари сурди. Ундан ташқари 16 нафар сиёсатчи олий давлат лавозимига даъвогарлик қилмоқда. Нобоанинг асосий рақиби собиқ президент Рафаел Корреа (2007 йилдан 2017 йилгача давлат раҳбари бўлган) ҳукуматида турли лавозимларни эгаллаган собиқ Миллий ассамблея аъзоси Луиса Гонсалесдир. Ипсос томонидан эълон қилинган сўров натижаларига кўра, 45,5% Нобоа учун, 31,3% эса Гонсалес учун овоз беришга тайёр.
