Саудия Арабистони ҳукумати болаларни ҳажга олиб келишни тақиқлади
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2025/02/bimwddyfdyadolfyuy-z7jxtucdgwloh.jpg)
Саудия Арабистони 2025 йилги Ҳаж мавсуми учун янги қоидаларни эълон қилди. Унга кўра, зиёратчиларга болаларни ўзи билан олиб келиш тақиқланади. Бу қарор зиёратчилар хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Шунингдек, мамлакат фуқаролари ва доимий резидентлари учун Ҳаж зиёратига рўйхатдан ўтиш жараёни бошлангани маълум қилинди. Рўйхатдан ўтиш жараёнини осонлаштириш мақсадида онлайн платформалар орқали аризалар қабул қилинмоқда. Зиёратчилардан барча талабларга риоя қилиш ва белгиланган муддатларда рўйхатдан ўтиш сўралмоқда.
Саудия Арабистони ҳукумати Ҳаж зиёратини хавфсиз ва тартибли ўтказиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда. Зиёратчиларга янги қоидалар ва талаблар ҳақида олдиндан маълумот олиш тавсия этилади.