Зарарли корхоналар шаҳарлардан ташқарига кўчирилади
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2025/02/img_20250207_134949_506.jpg)
Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида қатор йўналишларда янги лойиҳаларга тақиқ жорий этилади.
Улар қаторига:
асбест, цемент ишлаб чиқариш, шлам ва шлаклар;
тери-кўнчилик, паррандачилик фабрикалари;
самарадорлиги юқори бўлган чанг-газ тозалаш иншоотлари билан жиҳозланмаган ҳар қандай турдаги кўмир ёқиш;
қора ва рангли металлургия заводлари, таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар билан ишлаш;
хавфлилик даражасининг I ва II синфига мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари киради.