Ўзбекистоннинг жорий ҳисоб дефицити 9 ойда 17% га камайди
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2025/02/img_20250212_173734_103.jpg)
«2024 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистоннинг жорий ҳисоб дефицити 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 17% га қисқариб, $3,4 млрд ёки ЯИМнинг 4,3% ни ташкил этди», — деди Марказий банкнинг Валюта тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти раҳбари Отабек Тожиддинов.
Унинг таъкидлашича, бу асосан халқаро пул ўтказмалари кескин ошгани ва товар импортлари экспортдан кўра камроқ ўсгани туфайли юз берган, деб хабар беради @SputnikUzbek мухбири.