Ўзбекистон ампутантлар жамоаси — Осиё чемпиони
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2025/02/lybmoexyh05ogvj.jpeg)
Бангладешда футбол бўйича ампутантлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди.
Финалда Ўзбекистон Индонезия билан баҳс юритиб, рақиб дарвозасига жавобсиз 6 та гол урди. Жамоа сардори Абдужамил Шукуров ҳет-трикка эришган бўлса, Азиз Абдураҳмонов дубл қайд этди. Яна бир гол Қудрат Худойқулов ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа Ўзбекистон қитъа чемпионатидаги барча ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ғолибликни қўлга киритди. Жамоа гуруҳ босқичида Индонезия (8:1), Бангладеш (3:0), Непал (13:0) ва Ироқни (3:0) мағлубиятга учратганди.
3-ўрин учун кечган беллашувда Ироқ мезбонлар устидан 4:0 ҳисобида устун келиб, бронза медалига сазовор бўлди.