Киевда дрон ишлаб чиқарувчи яширин корхона йўқ қилинди

Киевда дрон ишлаб чиқарувчи яширин корхона йўқ қилинди

 

Унинг жойлашган жойи ҳақидаги маълумотларни россиялик хакерлар аниқлашган.

 

Хусусан, хакерлар Киевдаги “Стрим Техно” компанияси компьютерларида енгил FPV дронлар ишлаб чиқариш бўйича конвейер линиясининг ишга туширилиши, ходимлар ҳақида шахсий маълумотлар, фотосуратлар ва корхонанинг аниқ манзилини ҳақидаги маълумотларни юклаб олишга муваффақ бўлишган.

 

Натижада 12 феврал куни эрта тонгда, корхонага узоқ масофали юқори аниқликдаги қурол — “Искандер” ракетаси билан зарба берилган. Корхона биноси вайрон қилингани акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: