Россия фуқароларига Ўзбекистонга ички паспорт билан киришга рухсат берилиши мумкин

Россия фуқароларига Ўзбекистонга ички паспорт билан киришга рухсат берилиши мумкин

 

 

Экология вазири, «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ректори Азиз Абдуҳакимов гидлар форумида шундай фикр билдирди.

 

«Россиядан келаётган сайёҳлар оқими доимий равишда ошиб бораётганини ҳисобга олиб, биз россиялик сайёҳлар учун имкониятларни кенгайтириб, Ўзбекистонга ички паспорт билан, чет эл паспортисиз кириш имкониятини жорий қилмоқчимиз. Агар россияликларнинг тахминан 30 фоизи чет эл паспортига эга эканлигини ҳисобга олсак, бундай қадам Россиядан республикага сайёҳлар оқимини сезиларли даражада ошириш имконини беради», — деди Абдуҳакимов.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: