Жон Стоунз сафдан чиқди

Жон Стоунз сафдан чиқди

“Манчестер Сити” ҳимоячиси Жон Стоунз узоқ муддатга сафдан чиқди.

Жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг айтишича, Стоунзнинг жароҳати жиддий.

“У операция қилинадими йўқми, тез орада билиб оламиз. Ҳа, у Аканжига ўхшаб узоқ муддатга сафдан чиқди”, — дейди Гвардиола.

Маълумот учун, Стоунз ЕЧЛ доирасидаги “Реал Мадрид”га қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: