Андижонда Damas йўл четидаги зовурга ағдарилиб кетди

Андижон вилоятининг Асака тумани, “Янгиобод” МФЙ ҳудудидан ўтган Д-105 Фарғона ҳалқа автомобиль йўлида 22 февраль куни соат 23:00 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1999 йилда туғилган А.М. Damas автомашинасида Асака—Фарғона йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтида тезликни ошириб, оралиқ масофа сақламаган. Оқибатда ўзи билан бир йўналишда чапга қайрилмоқчи бўлган Nexia-3 автомашинасининг орқасидан бориб урган.
Сўнг Damas ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги зовурга ағдарилиб кетган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, автомашиналар техник шикастланган.
Ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.