Афғонистонда сув тошқини сабаб 29 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда сув тошқини сабаб 29 киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Фараҳ ва Қандаҳор вилоятларида сув тошқинлари оқибатида камида 29 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ariana News агентлиги хабар берди.

 

 

 

Фараҳдаги табиий офатларга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Исраэл Сайярнинг сўзларига кўра, Фараҳ вилоятининг Қалъа-и-Каҳ туманида юз берган сув тошқинлари оқибатида 21 нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлган, яна 11 киши жароҳатланган.

 

 

 

“Жабрланганлар дам олиш мақсадида Қала-и-Каҳ тоғларига йўл олишган, бироқ тўсатдан сув оқими уларни оқизиб кетган”, – дейилади хабарда.

 

 

 

Афғонистон жанубидаги Қандаҳорда яна саккиз киши, жумладан, тўрт бола ҳалок бўлди, яна олти киши яраланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: