Зўр бўлсанг, эгасан, бўйсундирасан!!!

Абдуқодир Ҳусанов инглиз тилли интервьюда жавобни ўзбек тилида берибди.
Инглиз тилини яхши билмагани учун ташкилотчилар шунга ҳам рози бўлишган. Демак, ўз соҳангизда кучли бўлсангиз, ҳар қанақасига сизни тинглашар, шартларингизга рози бўлишар экан-да. Ялтоқланиб ва хушомад қилиб ажнабийча гапиришга муҳтож бўлмас экансиз-да. Агар ҳаммамиз ўз соҳамизнинг олди бўлсак, дунёни ўзбекларни эшитишга ва ҳатто ўзбекча гапиртиришга мажбур қила олар эканмиз-да.