Даъвогар аёлдан 13,3 млн. сўм давлат божи ундирилди

Даъвогар аёлдан 13,3 млн. сўм давлат божи ундирилди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан қарздор З.И.дан давлат фойдасига 13 млн. 380 минг 396 сўм бож ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Аёл кишининг мазкур катта миқдордаги давлат божи бўйича қарздор бўлишининг тарихи бор.

Хусусан, Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақасига кўра, даъвогар З.И.нинг собиқ турмуш ўртоғи жавобгар Ж.И.га нисбатан уй-жойни умумий мулк деб топиш ва улушларни белгилаш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган фуқаролик иши бўйича давлат божи ундирилиши белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси Х.Абдумажидов томонидан олиб борилган ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида қарздор З.И. томонидан 13,3 млн. сўм миқдоридаги давлат божи шу куни тўлиқ ундирилиб давлат фойдасига йўналтирилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: