Туркиядан гуманитар ёрдам олиб кетилган саккизинчи кема Эл Ариш портига етиб келди
Блокада қолган Ғазо сектори аҳолиси учун гуманитар ёрдам олиб кетилган саккизинчи кема Мисрнинг Эл-Ариш портига етиб келди.
Табиий офатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бошқармаси маълумотларига кўра, кемани портда AFAD раҳбари Окай Мемиш ва бошқарма ходимлари кутиб олган.
Гуманитар ёрдам Ғазо аҳолисига юк машиналарда Рафаҳ назорат пункти орқали етказилади.
Шу кунгача 13 та самолёт ва 8 та кема инсонпарварлик ёрдами билан Ғазога жўнатилди.
«Биз юртимизнинг раҳм-шафқат қўлини дунёнинг ҳар бир бурчагига чўзишда давом этамиз, қурбонлар ва жабрланганларга умид боғлаймиз. Биз мамлакатимизда халқимиз учун, чегараларимиздан ташқарида эса инсоният учун ҳаракат қиламиз», дейилади AFAD баёнотида.