Нигерияда 36 штатдан 30 тасида тошқин хавфи бор

Нигерияда 36 штатдан 30 тасида тошқин хавфи бор

Бу ҳақда мамлакат сув хўжалиги ва санитария вазири Жозеф Уцев Вангуард газетасига таяниб баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, муссон мавсумида сув тошқини 33 штатдаги 3400 дан ортиқ жамоаларга таъсир қилиши мумкин. Хавф остида Абужа, энг йирик метрополис Лагос, шунингдек, Порт-Харкорт, Ибадан ва Кано каби йирик шаҳарлар мавжуд.

Расмийлар 2024-йилдаги сув тошқинларининг қайғули натижаларини ҳисобга олган ҳолда сув ҳавзалари ҳолати ва ёғингарчилик даражасини кузатиш дастурини ишлаб чиқди.

Фавқулодда вазиятларни бошқариш миллий агентлиги маълумотларига кўра, 2024-йилгача табиий офат оқибатида 321 киши ҳалок бўлган, 2854 киши жароҳатланган.740 мингдан ортиқ киши уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Минглаб гектар қишлоқ хўжалиги экинлари нобуд бўлди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: