Хитой дунёда биринчи қутқарув дронини яратди

Ишлаб чиқарувчи Haishen Medical Technology компанияси таъкидлашича, дрон денгизда, шунингдек, фавқулодда вазиятларда, -25 дан +46 градусгача бўлган экстремал ҳароратларда одам иштирокисиз қидирув-қутқарув ишларини бажариши мумкин.
У оғир аҳволда қолган одамга жойида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиши ёки уни шифохонагача етказиб бериши мумкин.
Дрон нафас олишни қўллаб-қувватлаш, томир ичига инфузия қуйиш, инсон ҳаётий белгиларини мониторинг қилиш ва дефибриллятор каби жонлантириш воситалари билан жиҳозланган.