Тошкентда юк машинаси уриб кетган пиёда вафот этди

ЙТҲ Бектемир туманида юз берди. 27 ёшли фуқаро HOWO юк машинасида 56 ёшли пиёдани уриб юборди.
Пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.