Афғонистонда масжид яқинида портлаш юз берди

Афғонистон шимолидаги Балх вилоятида жойлашган Мозори Шариф шаҳрида жойлашган масжид яқинида портлаш содир бўлди.
Гувоҳларнинг айтишича, портлаш оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган, яна уч киши тан жароҳати олган. Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи қурилма олдиндан ўрнатилган бўлган ва масжид яқинида портлаган.
Ҳодиса шаҳарда хавфсизлик чоралари кучайтирилган бир паллада юз бераётгани, маҳаллий аҳолининг хавотирини янада оширган. Ҳозирча портлаш учун жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.