Ерга йирик астероид яқинлашмоқда

2011 VG9 астероиди 16 апрель, чоршанба куни Ер ёнидан учиб ўтади, деб хабар беради NASAнинг реактив ҳаракат лабораторияси (JPL).
NASA маълумотларига кўра, осмон жисмининг узунлиги 135,1 метрни ташкил этади. 2011 VG9 дан сайёрамизгача бўлган масофа 4 659 699 километрга етади.
Агар астероид Ерга 7,5 миллион километрдан камроқ масофада яқинлашса ва унинг катталиги 150 метрдан ошса, NASA уни “потенциал хавфли объект” деб ҳисоблайди.
11 апрель куни узунлиги 116,6 метр бўлган 2023 KU астероиди Ер ёнидан учиб ўтганди, деб хабар беради korrespondent.net.