Қирғизистон Россия нефти ўрнига Озарбайжон нефтини кўриб чиқмоқда

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев ҳукумат энергия ресурслари, жумладан нефт ва газни Россиядан эмас Озарбайжон ва Эрондан харид қилиш имкониятларини кўриб чиқаётганини маълум қилди.
Бироқ вазирнинг таъкидлашича, ҳозирда Қирғизистон Россия нефт маҳсулотларини имтиёзли тарифлар асосида импорт қилмоқда, бу эса уларнинг нархини нисбатан арзонроқ сақлаб турибди.
Кулубаевнинг сўзларига кўра, энергия таъминотини тўлиқ диверсификация қилиш имконияти фақатгина Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўл магистрали қурилиши якунлангандан сўнг амалга ошиши мумкин.
Мазкур темирйўл лойиҳасининг қурилиш ишлари ўтган йил охирида бошланган эди.