Путин Ғалаба куни муносабати билан сулҳ эълон қилди

Путин Ғалаба куни муносабати билан сулҳ эълон қилди

Россия президенти Владимир Путин, Иккинчи Жаҳон Уруши ғалабасининг 80 йиллигига бағишланган баёнотида, 8 май соат 00:00 дан 11 май соат 00:00 гача ўт очишни тўхтатиш сулҳини эълон қилди. Ушбу давр мобайнида барча жанговар ҳаракатлар тўхтатилади. Россия томони, шунингдек, Украина томонини ҳам ушбу сулҳга риоя қилишга чақирмоқда.

 

Кремлдан олинган маълумотларга кўра, агар Украина томон сулҳни бузса, Россия қўшинлари «мос ва самарали» жавоб қайтаради.

Дўстларингизга ҳам юборинг: