Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда

Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда

БААга кириш тақиқлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлиги таъкидланди.

 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати расмий баёнот берди. Унда таъкидланишича, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани” ҳақидаги хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

 

Вазирлик маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида амал қилаётган визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда. Ҳозирга қадар расмий манбалар томонидан визасиз режимга ўзгариш киритилгани ёки киришга чеклов жорий этилгани ҳақида ҳеч қандай ахборот берилмаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: