АҚШ ва Украина фойдали қазилмалар бўйича келишув имзолади — Трамп

«Биз шундай битим туздикки, унда АҚШ маблағлари тўлиқ ҳимояда бўлади. Энди ресурсларни қазишни ва керакли ишларга киришишни бошлашимиз мумкин», — деди Америка раҳбари.
Келишув доирасида Украинани тиклашга қаратилган инвестиция жамғармаси ташкил этилади. Унга кўра:
▪️ Жамғарма Украинада фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни молиялаштиради;
▪️Инвестициялар фақат Украина ҳудудида амалга оширилади;
▪️ АҚШ жамғармага тўғридан-тўғри маблағ киритиши, шунингдек, Украинага бериладиган янги ёрдамнинг бир қисмини ҳам унга йўналтириши мумкин.
▪️ Жамғарма маблағлари ер ости бойликлари соҳасида бериладиган янги лицензиялардан тушадиган даромадлар билан тўлдириб борилади.