Яман бош вазири Аҳмад Аввад бин Муборак истеъфога чиқди

РИА Новости хабарига кўра, у бу ҳақда ижтимоий тармоқларда маълум қилган.
«Мен президент кенгаши раҳбари Рашад ал-Алимий билан учрашувни якунладим ва унга бош вазир лавозимидан истеъфога чиқиш ҳақидаги аризани топширдим,» – дейилади бин Муборак баёнотида.
У истеъфога чиқиш қарорини «ўзининг конституциявий ваколатларини бажара олмаслиги ва ҳукуматда ўзгаришлар қила олмаслиги» билан изоҳлади. Шунингдек, у ишда кўп қийинчиликларга дуч келганини таъкидлади.
У 2024 йил февраль ойи бошида Яман бош вазири этиб тайинланган эди.