Эрдўған: “Бу 30 млрд долларлик бойлик”

Туркияда табиий газ кони топилди, унинг захиралари 75 млрд куб метрга баҳоланмоқда.
Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.
Президент Гўктепе 3 ҳудудида 3 500 метр чуқурликда 49 кунлик бурғилаш ишлари якунланганини айтди: «Биз 75 млрд кубометр захирага эга табиий газ конини топдик. Кондаги жами газнинг қиймати 30 млрд АҚШ долларига баҳоланмоқда.»