«Тоттенхэм» – Европа лигаси ғолиби!

«Тоттенхэм» – Европа лигаси ғолиби!

«Тоттенхэм» Европа Лигаси-2024/25 мавсуми финалида «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди – 1:0. Ҳал қилувчи ўйин Бильбаодаги «Сан Мамес» стадионида бўлиб ўтди.

Ўйиндаги ягона голга Бреннан Жонсон муаллифлик қилди, у 42-дақиқада Папа Матар Саррнинг узатмасини голга айлантирди.

«Тоттенхэм» ўз тарихида учинчи марта ва 1984 йилдан бери биринчи марта Европа Лигасида ғолиб чиқди. Совринлар сони бўйича рекордчи «Севилья» (7) ҳисобланади.

«Шпорлар» келаси мавсумда Чемпионлар лигаси умумий босқичи йўлланмасини қўлга киритди, шунингдек, «ПСЖ» ёки «Интер» билан УЕФА Суперкубогида ўйнайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: