Ҳаммаси зўр. Аммо байроқ «жалко»!.. (видео)

Сонга ҳурматим бўлакча. Ҳақиқий ватанпарвар йигит. Нафақат, «Тоттенхэм»да, балки Жанубий Корея миллий терма жамоасида ҳам борини бериб ўйнайди. Лекин қаранг, шу давлатнинг байроғини белидан пастга ўраб олиб чакки иш қилибди. Бундай қилиш, энг «енгил» айтганда, яхши эмас… Менимча, унинг қилганини бошқа давлатдан келиб «Тоттенхэм» таркибда ўйнаётганлар ҳам қилишибди. Афусус…