Аввал қўполлаш, кейин раҳминг келсин!.. (видео)

Аввал қўполлаш, кейин раҳминг келсин!.. (видео)

Шундайми? Олдинига сал ўзингни боссанг, сал ўйлаб кўрсанг, кейин муштдайгина боланинг бошини силасанг бўлмасмиди? Бирдан сув сепишинг, шундоқ ҳам эзилган қалбини баттар эзишинг шартмиди? Уни мошина юваётганини, қари, ногирон онаси борлигини кўриб қолишинг шартмиди? Кўрмаганингдачи? Кўрмаганингда шундай момулангни давом этказармидинг?.. Унинг муаммоси болалар билан биргаликда пул йиғиб берганинг билан ҳал бўлиб қолмайди. Қайтанга тенгдошларининг пул йиғиб беришлари унинг иззат-нафсига тегиши, болаларнинг олдиларидаги эгик боши баттар эгилиши мумкин-ку!..

Бу битта мисол. Бундайлар аслида жудаям кўп. Ечим эса, биргина пул йиғиб бериш билан ҳал бўлмайди. Муаммо ҳамманики, ҳамма бир хилда унинг ечимини топиши керак!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: