Наманганда 19 ёшли йигит Nexia-3 да дарахтга урилиб, ёниб кетди

ЙТҲ 25 май куни юз берган. Йигит 4Р-112 автомобиль йўлининг 87-км.да бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги арчага бориб урилган ва машинада ёнғин бошланган.
Ёнғин қутқарувчилар ва фуқаролар томонидан ўчирилган, деб хабар беради вилоят ФВБ.
Бироқ ҳайдовчи машина ичида қолиб кетиб, вафот этган.