Болгария аҳолиси еврога ўтишга қарши чиқди

Болгария аҳолиси еврога ўтишга қарши чиқди

Ўтган дам олиш кунлари Болгарияда минглаб аҳоли норозилик намойишига чиқди. Сабаб – ҳукуматнинг милиий валютадан (лев) воз кечиб еврога ўтишга қарор қилгани.

Намойишчилар фикрига кўра, мамлакат еврога ўтса миллий суверенитетнинг бир қисмини йўқотади ва Брюсселга қарамлик кучаяди.

Бугунги кунда ЕИда еврога ўтмаган бир неча давлат қолган холос – Польша, Венгрия, Дания, Швеция. Ушбу мамлкатларда озиқ-овқат нархлари арзонроқ (Польша) ва пул муомаласида эркинлик анча кенг.

Масалан Испания ёки Францияда нақд пул айланмаси, ўзаро шахсий пул ўтказмалар ва шахсий харажатларига жиддий чекловлар ўрнатилган. Магазинларда ҳам нақд пул қабул қилишга чеклов бор.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: