Жиноятга аёл, аралаш!..

Жиноятга аёл, аралаш!..

ИҚБОЛ МИРЗО: “Шерши ля фам!”
Фаранцузларда “Шерши ля фам” деган ибора бор – “Аёлни изланг!” Яъниким, бирор жиноятни тергов қилишда ҳамиша бирор аёл аралаш бўлади, бирор аёлга етиша олмаслик, аёлдан қурол сифатида фойдаланиш, ёҳуд бирор аёлнинг манфаатлари, рашки, қизғаниши, инжиқликлари, хирси аралаш бўлади.
Шоир Иқбол Мирзо номи атрофидаги шов-шувларга аралашиб қолишим худди воқеа содир бўлган жойга ҳаммадан кейин етиб келиб, “Гувоҳлар борми?” – деган саволга: “Мана, мана менман ўша гувоҳ! Айтинглар-чи, аслида нима бўлганди?!” – дея ўзи бошқалардан суриштирадиган “тасодифий гувоҳ”га ўхшаб қолдим.
“ЭлТУЗ” чиқарган бир шоираи ожизанинг “Жадид” газетасига аввало ишга кира олмагани, сўнг эса шеърларини эълон қилдира олмаганига оид арзи-додлари билан танишганимдан сўнг стакан ичидаги тўфонга дуч келгандай бўлдим. Арзимас гаплар экан. Бу иддаоларни Иқбол Мирзога тупик тугул момент клейи билан ёпиштирсанг ҳам бир лаҳзада кўчиб тушади-қўяди.
Шунчаки, ҳозирги гендер тенглик пайтида эркаклар еса ҳам, емаса ғам оғзи қон бўрига ўхшаб қолганидан фойдаланишга бўлган ҳаракатнинг типик намунаси экан мазкур оҳу вовайлолар.
Шерши ля фам, жаноблар, шерши ля фам!
Оллоёр Хўжандий
Дўстларингизга ҳам юборинг: