«Эркак, ўлганда дам олади!..» (видео)

«Эркак, ўлганда дам олади!..» (видео)

Бошқа пайти унинг вақти йўқ. Ҳатто уни яшашга вақти йўқ. Чунки, икир-чикир, майда-чуйда ҳамма томонида ўраб ташлаган. Камига у ҳали овқат ҳам ейиши керак. Шундай пайтлар бўладики, итдай ишлайди, аммо бир бурда нонга гоҳида зор бўлади. Унинг пешонасига шу ёзилган… лекин танганинг иккинчи томони ҳам. Азобланиш роҳати, деган нарса бор. Унинг тинкаси қанчалик қуриса, (албатта меҳнатдан), югур-югурлардан, чўнтагидаги пули қанча оз бўлса у шунча роҳатланади. Ура. Бугун ҳеч вақо топмадим. Бугун уйга қуп-қуруқ қўл билан кириб бораман. Аммо аниқ биламан, уйда ейишга нарса бор.  Бу мазза эмасми, кайф эмасми? Куни билан ишладингиз тўғри меҳнат қилдингиз, аммо кун охирида чўнтагингизга ҳеч нима келиб тушмади… Зўрмасми шу? Зўр. Нега зўр, дабдала-ку, дерсиз. Йўқ ундай эмас. Сиз Аллоҳнинг синовидасиз. Сизга Аллоҳ эътибор бериб турибди. Агар шу имтиҳонлардан омон-эсон ўтиб олсангиз, марра сизники!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: