Тошкентда Nexia ҳайдовчиси йўловчини уриб, сўнг дарахт билан тўқнашди

“Миллар” дастурида айтилишича, ҳолат шу йилнинг 31 май куни пойтахтнинг Бектемир туманида содир бўлган,
Аниқланишича, Nexia ҳайдовчиси йўлига чиққан Matiz билан тўқнашган. Шундан сўнг бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган пиёдани уриб юборган.
“Беморга бош моя ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап сон суяк синиши каби ташхислар қўйилди. Унга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилди ва реанимация бўлимига ётқизилди. Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли”, – дейди шифокор.