Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Россияга йирик ҳисобда ютқазди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Россияга йирик ҳисобда ютқазди

Сергей Чигодаев бошқарувидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Россия U-16 терма жамоасига қарши иккинчи назорат учрашувини ўтказди. Ушбу баҳсда вакилларимиз 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бошланғич таркиб: Платон Долский, Абубакир Раҳимов, Муҳаммадазиз Рўзибоев, Миржамол Анваров (с), Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев, Соғинчбек Маърупов, Достон Рўзиқулов, Амирхон Эркинов, Сухроб Садиржанов, Аҳрорбек Равшанбеков, Рустам Алиев.

Захира: Шомуротов, Журавлёв, Абдисолиев, Абдужалилов, Абдуалиев, Ҳайитмуродов, Раҳмоналиев, Синдаров, Орифхонов, Қосимжонов, Абдураимов.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашувда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: