Анталияда антик треккинг йўллари борлигини билармидингиз?

Анталияда антик треккинг йўллари борлигини билармидингиз?

Туркия Ривиерасининг ёрқин юлдузи Анталия ўзининг мовий денгизи ва мусаффо сувлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига ром этади. Қолаверса, Анталия дунёдаги энг машҳур треккинг йўлларига эга. Бу треккинг ишқибозлари учун шаҳарнинг табиати, маданияти ва тарихини имкон қадар чуқурроқ ўрганиш учун ажойиб имкониятдир.

Ликия йўли: Анталиянинг антик соҳил йўли

Ликия йўли Туркиянинг биринчи узоқ масофали треккинг йўли бўлиб, очиқ ҳаво ишқибозлари ва маданият изловчиларнинг классик манзилига айланди. Фетҳие ва Анталия ўртасидаги 540 кмлик бу йўл тахминан 35 кун давом этади.

Ликия йўлининг бетакрор соҳил манзаралари, Торос тоғ тизмалари, қишлоқнинг сўлим гўшалари ва танҳо пляжларнинг мисли кўрилмаган уйғунлиги кўзни қамаштиради. ЮНEСКО томонидан тан олинган Хантҳос ва Летоондан Олимпосгача бўлган қадимий шаҳарлари ва Ликиянинг антик қолдиқлари орасида инсон ўзини гўё ўтмишга тушиб қолгандай ҳис қилади. Айни вақтда Ликия йўли очиқ ҳаво спорти учун мукаммал танловдир. Йўл-йўлакай ажойиб пляжларда дам олиш ва Ўрта ер денгизининг тиниқ сувларидан баҳраманд бўлишдан ташқари, Ўлудениздаги Бабадағ тоғида парапланда учиш, дунёнинг энг яхши 10 шўнғиш жойларидан бири сифатида эътироф этилган Кашда сув тубига шўнғиш, Кекова оролининг сокин сувларида каноэда учиш ёки Туркиянинг энг улкан қояси Геикбарда тоққа чиқиш каби активитилардан завқ олиш мумкин.

Авлиё Павлус изи: насронийликнинг тарихий йўллари

Туркиянинг иккинчи узоқ масофали треккинг маршрути ҳам Анталия чегараларида жойлашган. Авлиё Павлус йўли тарих бўйлаб ажойиб саёҳатга олиб боради. Бу йўл насронийликнинг энг нуфузли шахсларидан бирининг изидан боради: Авлиё Павлус христианликнинг Онадўли ва Ўрта ер денгизи бўйлаб тарқалишида асосий рол ўйнаган. Бу 500 км деб белгиланган маршрут насроний мероси учун алоҳида аҳамиятга эга ва чуқур маънавий ҳамда маданий тажриба тақдим этади.

Тахминан 27 кун давом этадиган манзил ям-яшил ўрмонлар, қадимги Рим йўллари ва Авлиё Павлуснинг Кичик Осиёга биринчи миссионерлик сафари пайтида фойдаланган айланма йўлларидан ўтади. У иккита асосий тармоққа бўлинади. Бу йўлнинг энг муҳим жиҳати, тоғли қишлоқлардаги шинам уйчаларда ва лагерда қолиш имкониятини беради. Авлиё Павлус йўлининг биринчи қисми Пергедан бошланиб, Куршунлу шаршарасидан ўтиб, Испартанинг Сутчулер туманида тугайди. Иккинчи босқич эса Аспендосдан бошланиб, рафтинг учун муҳим марказ ҳисобланган Кўпрулу канёни, Селге ва Касимлар орқали ўтади ҳамда қадимий Адада шаҳрида биринчи йўл билан бирлашади. Бирлашган йўл эса гўзал Эғирдир кўлидан бошланиб, Туркиянинг 18 Cittaslow шаҳри — Ялвачгача давом этади.

Писидия мероси: Торос тоғларидаги археологик йўл

Pisidia Heritage Trail- Анталиянинг қадимий манзаралари бўйлаб яна бир пиёда юриш маршрутидир. У қадимги Писидия ҳудуди — ҳозирда Анталиянинг шимолий тоғли ҳудудлари бўйлаб, Торос тоғлари ва ўрмонларнинг ҳайратланарли табиати бағридан ҳамда нисбатан ўзгармаган қишлоқ ҳаёти орасидан ўтади. 350 километр узунликдаги ушбу йўл саккизта асосий йўналишдан иборат бўлиб, уларга яқин атрофдаги асфальтланган йўлларга туташган чорраҳалардан кириш мумкин.

Номидан кўриниб турибдики, Писидия йўли қарийб 2000 йилдан бери барҳаёт Антонин фаввораси билан машҳур Сагалассос ва Туркиянинг энг яхши сақланиб қолган қадимий шаҳарларидан бири Термеццос каби кўплаб қадимий Писидия шаҳарларидан ўтади. Треккерлар, шунингдек, Кўпрулу канёни, Селге ва Испартадаги Эғирдир кўлидан ҳам ўтадилар. Эрикли платоси каби диққатга сазовор жойларда қўл тегмаган табиат, тор йўлаклар, археологик майдонлар ва кўчманчиларнинг анъанавий турмуш тарзи каби унутилмас онларга гувоҳ бўлишади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: